Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

“Uzbekistan Esports Championship 2024” киберспорт турнири ғолиблари аниқланди

“Uzbekistan Esports Championship 2024” киберспорт турнири ғолиблари аниқланди

Пойтахтимизда Рақами технологиялар вазирлиги, Спорт вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон электрон компютер спорти федерацияси ҳамда Ўзбекистон киберспорт ассоциацияси томонидан республика чемпионатининг финал босқичи бўлиб ўтди.

3 та киберспорт тури — “Counter-Strike 2”, “Dota 2”, “PUBG Mobile” бўйича ўтказилган мазкур мусобақада барча киберспорт тури бўйича "Тошкент шаҳар" жамоалари ғолибликни қўлга киритишди.

Ғолиб ва совриндор жамоалар ҳомийлар томонидан пул мукофотлари ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

“Uzbekistan Esports Championship 2024” республика киберспорт турнири ғолиблари қуйидаги йўналишларда аниқланди:

Dota 2:

  • Тошкент шаҳри;
  • Фарғона вилояти;
  • Қорақалпоғистон Республикаси.

Counter-Strike 2:

  • Тошкент шаҳри;
  • Қашқадарё вилояти;
  • Фарғона вилояти.

PUBG Mobile:

  • Тошкент шаҳри;
  • Самарқанд вилояти;
  • Тошкент вилояти.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг