Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Куала-Лумпурда SummitNext асосчиси билан учрашув ўтказилди

Куала-Лумпурда SummitNext асосчиси билан учрашув ўтказилди

Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Жамол Махсудов ҳамда SummitNext асосчиси Кумар Ману ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда мамлакатимизнинг АйТи ва аутсорсинг соҳаси ҳамда Ўзбекистоннинг кенг кадрлар салоҳияти ҳақида батафсил маълумот берилиб, чет тиллари, жумладан, инглиз тилини билиш даражаси ошиб бораётгани таъкидланди. 

Бундан ташқари, Ўзбекистонда тез ва минимал куч сарфлаган ҳолда компания очиш ва оператив фаолиятни йўлга қўйиш имконини берувчи мамлакатдаги ишбилармонлик муҳити ҳақида маълумот берилди. 

Маълумот учун: 2020 йилда ташкил этилган SummitNext компанияси Роунд Рок, Техас, АҚШда ўз штаб-офисига эга бўлиб, бизнес жараёнларини бошқариш ва консалтинг аутсорсинг хизматларини кўрсатувчи етакчи провайдер ҳисобланади. Компанияда Ҳиндистон, Филиппин, Малайзия ва Индонезиядан масофадан туриб ишлайдиган 350 дан ортиқ ходимлар ишлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг