Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шерзод Шерматов “UN PUBLIC SERVICE FORUM 2024” форумининг очилиш маросимида иштирок этмоқда

Шерзод Шерматов “UN PUBLIC SERVICE FORUM 2024” форумининг очилиш маросимида иштирок этмоқда

Айни дамда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов бошчилигидаги делегация Корея Республикасига хизмат сафарини амалга оширмоқда.

Хизмат сафарининг дастлабки кунида делегация “UN PUBLIC SERVICE FORUM 2024” форумининг очилиш маросимида иштирок этди. 

Очилиш маросимида иштирокчиларга Корея Республикаси Президентининг видеомурожаати ҳам тақдим этилди.

Тадбир доирасида Корея Республикаси Давлат бошқаруви ва хавфсизлик вазири Ли Сан Мин, Ижтимоий ва иқтисодий масалалар бўйича БМТнинг бош котиби ўринбосари Ли Сзянхуа, БМТнинг собиқ бош котиби Пан Ги Мун, АҚШнинг Ички хавфсизлик вазирининг фан ва технологиялар бўйича ўринбосари Д.Кузнесов, Озарбайжон Президенти ҳузуридаги Фуқароларга хизмат кўрсатиш ва ижтимоий инновациялар агентлиги раиси Улви Меҳдиев ва бошқа мамлакатларнинг рақамлаштиришга масъул идоралар раҳбарлари ҳамда дипломатик корпус вакиллари ҳам қатнашди. 

БМТнинг собиқ бош котиби Пан Ги Мун Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов билан очилиш маросими доирасида бўлиб ўтган тор доирадаги музокараларда мамлакатимизга бир неча бор ташриф буюрганини ҳам таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган учрашувларни илиқ сўзлар билан ёдга олиб, юртимизда бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади.

“UN PUBLIC SERVICE FORUM 2024” форуми очилиш маросимини томоша қилиш учун ёзув устига босинг.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг