Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сунъий интеллект ва рақамли келажак: DataVolt билан панел муҳокамаси ташкил этилди

Сунъий интеллект ва рақамли келажак: DataVolt  билан панел муҳокамаси ташкил этилди

Жорий йилнинг 18 сентябр куни Тошкентда ўтказилган ICTWeek 2024 тадбирининг муҳим қисмларидан бири бўлган " Net Zero Data Centers and AI: DataVolt Pioneering Uzbekistan's Digital Future" мавзусидаги панел муҳокамаси бўлиб ўтди. Панелда шунингдек, Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ва DataVolt  компанияси бош директори Ражит Нанда ҳам қатнашди.

Вазир ўз нутқида Ўзбекистоннинг рақамли трансформация йўлидаги асосий қадамларини таъкидлади ва сунъий интеллект (СИ) технологияларининг бу жараёнда асосий рол ўйнаётганлигини айтиб ўтди. У 2024-2030 йиллар учун ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси сунъий интеллект стратегия лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли лойиҳаларни алоҳида таъкидлади.

DataVolt компаниясининг Ўзбекистонга жалб қилинадиган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялари мамлакат рақамли инфратузилмасини ривожлантиришдаги муҳим қадамдир. Ушбу маблағ ҳисобидан 2032 йилга қадар умумий қуввати 500 МВт бўлган учта маълумот маркази ташкил этилиши режалаштирилган.

Вазир Шерматов, шунингдек, Ўзбекистонда амалга оширилаётган 120 дан ортиқ сунъий интеллектга асосланган лойиҳалар ҳақида тўхталди. Ушбу лойиҳалар қуйидаги соҳаларда жорий этилмоқда:

  • Соғлиқни сақлаш: Тиббиётда сунъий интеллект технологиялари диагностика ва касалликларни башорат қилиш соҳаларида янги имкониятлар яратади.
  • Молиявий хизматлар: Хавфларни бошқариш ва фирибгарликни аниқлаш жараёнларини соддалаштириш орқали молиявий тизимни янада самарали қилишга қаратилган.
  • Солиқ йиғиш ва божхона: Сунъий интеллектдан фойдаланиш орқали солиқлар ва божхона жараёнларидаги аниқлик ошиб, давлат бюджетига тушумлар кўпаяди.
  • Шаҳар инфратузилмаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш: Шаҳар бошқаруви ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда СИ тизимларининг қўлланилиши орқали самарадорлик ортади.

Ўзбекистоннинг сунъий интеллект соҳасидаги ёндашуви инсон омилини марказга қўяди. Вазир Шерматов сунъий интеллект технологияларини жорий қилишда ахлоқий тамойилларга риоя қилиш ва технологияларни фақат жамият манфаати учун фойдаланиш устувор вазифалардан бири эканлигини таъкидлади.

Панел муҳокамаси давомида DataVolt бош директори Ражит Нанда билан биргаликда Ўзбекистоннинг технологик инфратузилмаси ва сунъий интеллект соҳасидаги ҳозирги ҳолати ҳамда келажакдаги истиқболлар кенг муҳокама қилинди. “Яшил” энергия манбаларига асосланган маълумот марказларини қуриш” мамлакатимиз учун экологик жиҳатдан барқарор рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда катта аҳамиятга эга.

—Ушбу форумнинг аҳамияти жуда катта, бу бизга Ўзбекистон ҳукумати билан керакли масалаларни муҳокама қилишда очиқ майдон вазифасини бажаради.

Технологик секторга келадиган бўлсак, давлат ва хусусий корхоналар ўз кучларини бирлаштиришлари керак. Биз томондан эса инвесторларни жалб қилиш ва технологик “ўйинчилар”ни кўпайтириш масаласи турибти.

Бугун мен тадбирда ушбу муҳим секторни Ўзбекистонда қандай назоратга олиш, трансформация жараёнларининг муҳимлиги хусусида нутқ сўзладим.

Технологик сектор сўнгги 7 йилда Ўзбекистонда жадал ривожланди. Бунга иккита асосий сабаб бор, биринчиси, мамлакатнинг оутсоурсинг ҳубга айланиши, илгарилари ёшлар бу секторда ишлаши учун четга чиқаётган эди, жумладан Россияга, аммо ҳозир жуда ақлли йўл танланган. Нафақат уларни ортга қайтариш, балки ички тизимни кучайтиришга аҳамият бериляпти. Бу борада ҳукумат жуда катта ишлар қилаяпти, IT Park қурилиши ва кўплаб инвесторлар ва технологик гигантларнинг жалб қилиниши шулар жумласидан. Эндиликда кўпроқ мамлакатлар асосан Европага эътибор қаратган маъқул. Ўзбекистондаги муҳит ва технологик шароитлар хусусида кўпроқ давлатлар билиши керак,– дейди Ражит Нанда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг