Олий таълим муассасаларида АйТи соҳасидаги ўқиш имкониятлардан хабардормисиз?
Бугунги кунда ёшларнинг АйТи соҳасидаги билимларини ошириш, бандлигини таъминлаш, дунёқарашини кенгайтириш ҳамда ушбу соҳада етук мутахассис бўлишлари учун мақсадли кредитлар ажратиш, АйТи-сертификатлар, "IT Talents" дастури, масофавий таълим дастурлари каби имкониятлар яратиб келинмоқда.
Мана шундай имкониятлардан ёшларни хабардор қилиш ва кенг жамоатчиликка тўлиқ маълумот бериш мақсадида 29-июн куни соат 10:00 да “АйТи-таълимдаги имкониятлар” мавзусида жонли эфир бўлиб ўтади.
Жонли эфирда Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Рустам Каримжонов, ТАТУ, Инҳа, Амити, IT Park университетлари ректорлари ва Ачаря университети директори иштирок этади.
АйТи-таълим бўйича саволларингизни қуйидаги ҳавола орқали ёзиб қолдиришингиз мумкин:
Жонли эфирни Рақамли технологиялар вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали кузатиб боришингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter