Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда “Марказий Осиё интернет бошқарув (CАIGF) 2024” форуми бўлиб ўтди

Тошкентда “Марказий Осиё интернет бошқарув (CАIGF) 2024” форуми бўлиб ўтди

“Марказий Осиё интернет бошқарув (CАIGF) 2024” форуми Марказий Осиё учун муҳим воқеа бўлиб, рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини белгилайди. Форум инновацион ечимларни муҳокама қилиш ва қўшма стратегияларни ишлаб чиқиш учун ноёб имкониятларни тақдим этади, бу эса рақамли технологиялар даврида минтақалараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва барқарор ўсишни таъминлашга қаратилган.

Форумнинг асосий мақсади – Марказий Осиёда рақамли трансформация ва инновацияларни рағбатлантиришдан иборат.

Форум рақамли инфратузилмани ривожлантириш, киберхавфсизликни таъминлаш ва турли соҳаларда инновацион ечимларни жорий этиш билан боғлиқ асосий масалаларни муҳокама қилиш учун платформа бўлади.

Ушбу форум доирасида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов иштирок этиб, нутқ сўзлади. 

Форум давомида рақамли инфратузилмани самарали ривожлантириш ҳамда уни модернизация қилиш, минтақанинг иқтисодий ва ижтимоий салоҳиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди. 

Муҳокамаларда телекоммуникациялар, интернет, булутли ҳисоблаш ва Data маълумотлар соҳасидаги инновациялар самарадорлиги ва ишончлилигини оширишга эътибор қаратилди.

Форум доирасида “Марказий Осиёда рақамли трансформация: давлат, бизнес ва фуқаролар учун муаммолар ва имкониятлар” мавзусида сессия ҳам ташкил этилди. 

Шунингдек, икки кун давом этадиган форумда “Марказий Осиёнинг хавфсиз рақамли келажаги: кибертаҳдидлар кучайиб бораётган даврда стратегиялар, ташаббуслар ва ҳамкорлик” мавзусидаги сессияда минтақадаги киберхавфсизлик ва рақамли барқарорликнинг турли жиҳатлари муҳокама қилинади.

Сессия давомида рақамли барқарорлик даражасини ошириш учун мамлакатлар ўртасида билим, тажриба ва ресурсларни алмашишнинг самарали усулларини кўрсатувчи муваффақиятли минтақавий ташаббуслар намуналари тақдим этилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, муҳокамада кибертаҳдидлар ҳақида хабардорликни ошириш ва аҳоли ва ташкилотлар ўртасида рақамли кўникмаларни ривожлантиришда муҳим рол ўйнайдиган киберхавфсизлик бўйича ўқув дастурларининг аҳамияти масалалар кўриб чиқилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг