Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда МДҲ минтақаси учун АКТ статистикаси ҳафталиги бошланди

Тошкентда МДҲ минтақаси учун АКТ статистикаси ҳафталиги бошланди

Жорий йилнинг 24-27 июн кунлари Тошкентда Халқаро электралоқа иттифоқи (ХЭИ) МДҲ минтақаси учун АКТ статистикаси ҳафталиги ўтказилмоқда.

МДҲ минтақаси учун АКТ статистикаси ҳафталиги учта тадбирни ўз ичига олади:

– МДҲ мамлакатлари учун универсал ва мазмунли рақамли уланишларни баҳолаш учун АКТ статистикаси бўйича ХЭИ ўқув семинари;

– МДҲ минтақасида АКТ статистикасини ривожлантириш бўйича ХЭИ, МДҲ;

– “Рақамли тенгсизликни бартараф этиш” маълумотларни визуализация қилиш хакатони.

Тадбирда рақамли уланишлар соҳасидаги миллий сиёсат ва стратегиялар учун масъул бўлган 70 дан ортиқ давлат хизматчилари ҳамда телекоммуникация/АКТ ривожланишини ўлчаш учун масъул вазирликлар, миллий статистика бошқармалари, тартибга солиш органлари, алоқа операторлари, тадқиқот институтлари ва МДҲ минтақасининг бошқа тегишли ташкилотлари раҳбарлари ва экспертлари иштирок этмоқда. 

Очилиш маросимида Рақамли технологиялар вазирининг ўринбосари Жамол Махсудов сўзга чиқди. Шундан сўнг халқаро электралоқа Иттифоқи (ХЭИ) номидан МДҲ минтақаси учун ХЭИ минтақавий директори Наталя Мочу ҳамда Алоқа соҳасидаги ҳудудий ҳамдўстлик (АСҲҲ) Ижроия қўмитаси бош директори Алексей Бородин нутқ сўзлади.

Универсал мазмунли уланиш (УМC)ни баҳолаш учун АКТ статистикаси бўйича ХЭИ ўқув семинари УМC концепциясини ва уни миллий рақамли сиёсатда оптималлаштириш йўлларини ўрганиш имкониятини беради.

Бундан ташқари, семинар МДҲ мамлакатларининг тегишли статистик маълумотларни ишлаб чиқариш ва тарқатиш бўйича статистик салоҳиятини яхшилашга ёрдам беради.

Семинарлар давомида қуйидаги мавзулар кўриб чиқилиши режалаштирилган:

– Универсал ва мазмунли рақамли уланишларни қамраб олиш: янги сиёсий талаблар;

– Маълумотларга асосланган қарорлар қабул қилиш: давлат ва статистика хизматлари ҳамкорлигини ривожлантириш;

– Умумжаҳон ва мазмунли рақамли уланишларни кузатиш: ўлчов муаммоларини ҳал қилиш стратегиялари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг