Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони Карамай шаҳри мери билан АйТи йўналишида ҳамкорлик масалари кўриб чиқилди

Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони Карамай шаҳри мери билан АйТи йўналишида ҳамкорлик масалари кўриб чиқилди

Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Р. Каримжонов Хитой Халқ Республикаси Шинжон-Уйғур автоном райони Карамай шаҳри мери Чен Кай бошчилигидаги делегацияси билан учрашув ўтказди.

Мазкур учрашув давомида Карамай шаҳри билан алоқалар мустаҳкамланиб бораётгани ва савдо-иқтисодий алоқалар жадаллашаётганига алоҳида эътибор қаратилди. 

Шу сабабли ушбу ҳамкорлик кўрсаткичини АйТи йўналишида мустаҳкамлаш орқали янада оширишга қизиқиш билдирилди. 

Хусусан, АКТ инфратузилмаси, креатив иқтисодиёт, дастурий таъминот, рақамли технологиялар хизматлари, рақамли операция хизматлари ва АйТи аутсорсинг хизматлари ҳамда бошқа бир қатор долзарб йўналишларда ҳамкорлик қилиш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, Чен Кай бошчилигидаги Карамай шаҳри ҳокимлиги масъул вакилларининг ҳамкорлик таклифлари ҳам муҳокама қилинди.

Учрашувда меҳмонлар Ўзбекистонда АйТи соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хорижий бизнес вакилларига яратилаётган шарт-шароитлар, жумладан, солиқ имтиёзлари ва АйТи таълимни ривожлантиришга қаратилган қатор лойиҳалар билан таништирилиб, ташаббусларни тўлиқ қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорликни аниқ истиқболларини белгилаб олишга келишилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг