Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вазир панел сессиясида ҳукуматни рақамли трансформация қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапирди

Вазир панел сессиясида ҳукуматни рақамли трансформация қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапирди

Корея Республикасида ташкил этилган “UN PUBLIC SERVICE FORUM 2024” форуми доирасида “Artificial intelligence and the Future of Government” пленар сессияси бўлиб ўтди.

Унда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов иштирок этиб, нутқ сўзлади.

Мазкур сессияда АҚШнинг Ички хавфсизлик вазирининг фан ва технологиялар бўйича ўринбосари Д. Кузнесов, Корея Рақамли бўйича платформасининг ҳукумат кўмитаси аъзоси, Digital Twin TF  гуруҳи раҳбари Инхёк Ча, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг Давлат бошқаруви дирекцияси бошқарма бошлиғи ўринбосари Барбара-Кяра Убалди ҳам қатнашди.

Панел сессияда иштирокчилар давлат бошқарувида сунъий интеллект технологияларининг қўлланиши ва ушбу соҳадаги мамлакатларнинг илғор тажрибаси билан ўртоқлашилди. 

Вазир Ш. Шерматов ушбу тадбир жуда муҳимлигини, ҳозирда Ўзбекистонда ҳукуматни рақамли трансформация қилишга асосий эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Шунингдек, сунъий интеллект технологиялари яқин келажакнинг ривожланиш драйвери эканлигини таъкидлаб, Ўзбекистон ҳам ушбу йўналишда муҳим босқичларни босиб ўтаётгани ва келажак авлодни тайёлаш учун мазкур технологиялар зарурлигини қўшимча қилди.

Ўз навбатида, Вазир ўз нутқи давомида мамлакатимизда рақамлаштириш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, ушбу соҳанинг ривожланиш ҳолати ва яратилган шарт-шароитларга тўхталиб, бунда Ўзбекистонда сунъий интеллектнинг давлат бошқарувига кириб бораётганлиги, хусусан, ушбу технологияларга асосланган Марказий Осиёда биринчи бўлиб АҚШнинг Стандартлар ва технологиялар миллий институти томонидан аккредитацияланган iBeta лабораторияси томонидан тегишли сертификациядан муваффақиятли ўтган MyID тизими ҳақида маълумот бериб ўтди.

Шу билан бирга, Coursera платформасида Ўзбекистон меҳнат бозори учун зарурий кўникмаларга эга кадрларни тайёрлашга сармоя киритаётган дунё мамлакатлар рейтингида биринчи ўринни эгаллаганини алоҳида таъкидлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг