Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

AMD компанияси билан келажакда узоқ муддатли ҳамкорлик лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди

AMD компанияси билан келажакда узоқ муддатли ҳамкорлик лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов АҚШда AMD компаниясининг Технологиялар бўйича бош директори Хасмукх Ранжан билан учрашди. 

Унда Ўзбекистонда сунъий интеллект инфратузилмасини ривожлантиришда ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилиниб, AMD томонидан мамлакатимизда GPU кластерини яратиш ва СИга асосланган ҳисоблаш кучини ошириш масалалари кўриб чиқилди. 

Шунингдек, вазир Ўзбекистоннинг рақамли трансформация стратегиясини амалга оширишда суний интеллект технологияларининг аҳамиятини таъкидлаб, Саудия Арабистонининг DataVolt компанияси билан “Яшил” Data марказ қуриш бўйича амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ва сунъий интеллект стратегияси билан таништириб ўтди. 

Жумладан, AMD компанияси томонидан лицензиялаш ва тегишли технологияларни импорт қилиш ҳамда уларни Ўзбекистонда татбиқ этиш, СИ истеъдодларини ривожлантириш, ўқув дастурлари ва семинарлар орқали СИ соҳасидаги малака ошириш бўйича маслаҳатлар берилди. 

Учрашув сўнгида келажакда узоқ муддатли ҳамкорлик лойиҳаларини биргаликда амалга оширишга келишилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг