Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бензин ё метанда эмас, чиқинди билан юрадиган автомобилингиз бўлишини истармидингиз?

Бензин ё метанда эмас, чиқинди билан юрадиган автомобилингиз бўлишини истармидингиз?

Фото: Яндекс

Чиқиндилар асосида ҳаракатланадиган дунёдаги биринчи supercar нақ 1100 от кучига эга бўлиб, 5,2 литрли V10 двигател билан жиҳозланган.

Ушбу ноодатий автомобил 100 км/соат тезликка 2,79 сонияда, 200 км/соат тезликка 4 сонияда эришади. Максимал тезлик эса 380 км/соат атрофида бўлади.

Энг асосийси, Италиянинг Bertone компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ушбу машина пластик чиқиндилардан ташкил топган синтетик ёқилғида юради.

Аммо шундай ажойиб автомобил бор-йўғи 33 нусхада ишлаб чиқарилади, нархи эса ҳозирча номаълум.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг