Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

"Чанъэ-6" зонди Ойдан намуналарни етказиб берди

Инсоният тарихида биринчи марта Хитойнинг Чанъэ-6 зонди Ойнинг нариги томонидаги тупроқ намуналарини Ерга етказди.

Миссия май ойи бошида бошланган ва бугун капсула Ички Мўғулистон ҳудудига муваффақиятли қўнди. Тахминан 2 килограмм қимматбаҳо юк энди олимлар қўлида бўлади.

У Пекинга олиб кетилади, у ерда олимлар идишни очиб, намуналарни ўрганишга киришадилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг