Ўзбекистон давлатларнинг космик фазони тадқиқ қилиш ва фойдаланиш, шу жумладан Ой ва бошқа осмон жисмлари фаолият принциплари тўғрисидаги Шартномага қўшилмоқда
Сенатнинг 55-ялпи мажлисида "Ўзбекистон Республикасининг давлатларнинг космик фазони тадқиқ қилиш ва фойдаланиш, шу жумладан Ой ва бошқа осмон жисмлари (Лондон, Москва ва Вашингтон, 1967 йил 27 январ) фаолият принциплари тўғрисидаги Шартномага қўшилиши тўғрисида"ги Қонун кўриб чиқилди.
Бугунги кунда космик фаолият жаҳон ҳамжамиятининг глобаллашуви ва ахборотлаштириш жараёнида муҳим ўрин тутмоқда.
Дунёнинг барча етакчи ва кўплаб ривожланаётган давлатлари томонидан космик фазони ўрганиш ва ундан фойдаланиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилиб, космик салоҳиятдан иқтисодий, мудофаа, техник, илмий, ижтимоий, маданий ва халқаро манфаатларни амалга ошириш учун фойдаланиб келинмоқда.
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси халқаро аренада ривожланган давлатлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, мустаҳкамлаш, халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ миллий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда космик фаолиятни амалга ошириш, шунингдек, технологиялар трансферини жадаллаштириш мақсадида халқаро ташкилотларга аъзо бўлиши ҳамда халқаро ҳуқуқ нормаларига асосланган ҳужжатларни қабул қилиши ёки қўшилиши долзарб масалалардан бирига айланмоқда.
Таъкидланганидек, Шартнома 1967 йил 10 октябрда кучга кирган ва 2024 йил ҳолатига кўра, унга 114 та мамлакат қўшилган.
Шартноманинг ратификация қилиниши Ўзбекистоннинг космик фазони тадқиқ қилиш ва ундан фойдаланиш, космоснинг барча ҳудудлари ва осмон жисмларига эркин кириш, шунингдек, халқаро космик лойиҳаларда, ресурслар ва билимлар алмашинувида қатнашиш имкониятларини очиб беради.
Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter