Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

"Космик фаолият тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди

Космик фаолиятни амалга оширишнинг асосий мақсадларидан бири Ўзбекистоннинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, мудофаа қобилиятини ва хавфсизлигини мустаҳкамлашга кўмаклашиш ҳисобланади.

Вазирлар Маҳкамаси космик фаолият соҳасидаги ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди.

Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги космик фаолият соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир.

Мудофаа вазирлиги мамлакат мудофааси ва хавфсизлиги манфаатларини кўзлаган ҳолда, космик фаолият имкониятларидан фойдаланади, шунингдек ҳарбий космик технологияларни яратиш бўйича ишларни ташкил этади. 

Қонунда космик фаолият соҳасидаги стратегик йўналишлар ҳамда давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, иқтисодиёт тармоқларидаги қонунчилик бузилиши ҳолларини космик суратларга ишлов бериш орқали аниқлашга кўмаклашиш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири эканлиги назарда тутилган.

Қуйидагилар космик тизимларнинг турлари жумласига киради:

  • Ерни масофадан зондлаш;
  • космик мониторинг;
  • давлат космик мониторинги;
  • космик алоқа тизими;
  • юқори аниқликдаги сунъий йўлдош навигация тизими;
  • космик тизимларнинг илмий, иқтисодий, экологияга, ахборотга ва тижоратга оид мақсадларда, шунингдек Ўзбекистоннинг халқаро шартномаларига мувофиқ яратилган бошқа турлари.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг