Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугунги кунда IT соҳасида ўзини ўзи банд қилган ёшлар – фрилансерлар 50 мингдан ошди

Бугунги кунда IT соҳасида ўзини ўзи банд қилган ёшлар – фрилансерлар 50 мингдан ошди

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев 30 июн - Ёшлар куни муносабати билан ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоби, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари бугунги кунда IT соҳасида ўзини ўзи банд қилган ёшлар – фрилансерлар 50 мингдан ошганлигини, йилига улар эллик, юз, ҳатто икки юз минг долларгача экспорт қилмоқдалигини таъкидладилар.

Лекин, бизда уларни бошини қовуштирадиган, муаммоларини эшитиб, ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган тизим йўқлиги кўрсатиб ўтилди.

Қўшилган қиймат яратиб, уни экспорт қилаётган бундай ёшлар учун ҳам катта имкониятлар эшигини очиб бериш зарурлиги таъкидланди.

IT соҳасида ўзини ўзи банд қилган ёшларга IT парк резиденти мақоми берилади

Эндиликда:

- IT соҳасида ўзини ўзи банд қилган ёшларга IT парк резиденти мақоми берилади;

- улар уч йил муддатга барча солиқлардан озод қилинади;

 IT Park томонидан IT компаниялардаги каби тиббиёт, спорт ва офисдан фойдаланиши учун уларга “ижтимоий карта” берилади;

- ёшларни ушбу соҳага жалб қилиш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг