Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

“Corporate Solutions Group” компанияси Бош директори ва асосчиси билан Ўзбекистонда АйТи-экспортини ривожлантириш ва ёшларни иш билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди

“Corporate Solutions Group” компанияси Бош директори ва асосчиси билан Ўзбекистонда АйТи-экспортини ривожлантириш ва ёшларни иш билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди

Фото: Digital. uz

АйТи-экспортни ривожлантириш йўналишида Латвия Республикасининг “Corporate Solutions Group" компанияси Бош директори ва асосчиси Aigars Ceruss билан учрашув бўлиб ўтди. 

Учрашув давомида компания билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, компаниянинг малакали AйТи-мутахассислари сафини тизимдаги олий таълим муассасаларининг иқтидорли талабалари билан тўлдириш юзасидан фикрлар алмашилди.

Бундан ташқари, компания билан мамлакатимиз иқтидорли ёшларини иш билан таъминлаш ва шу орқали АйТи-экспортини ошириш бўйича масалалар муҳокама қилинди.    

Маълумот учун: “Corporate Solutions Group компанияси 2022 йил 31 октабрдан бошлаб АйТи Парк резиденти ҳисобланади. Компания АйТи консалтинг хизматлари соҳасида ўз фаолиятини олиб боради. Компания 100 дан ортиқ турли халқаро лойиҳаларда иштирок этган бўлиб, 20 дан ортиқ мамлакатларга ўз хизматларини кўрсатади.

Ҳозирги кунда компаниянинг Ўзбекистондаги офисида 19 та иш ўрни мавжуд бўлиб, йил якунига қадар қўшимча 75 та янги иш ўрин очиш режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг