Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

“Samsung Electronics ” билан АйТи соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди

“Samsung Electronics ” билан АйТи соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди

Фото: Digital. uz

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов бошчилигидаги делегация Жанубий Кореяда “Samsung Electronics” компаниясининг жамоатчилик билан глобал алоқалар бўйича корпоратив ижрочи вице-президенти Ян Жо Юн, Европа ва МДҲ давлатлари бўйича вице президенти Филипп Чои ҳамда директори Жеу Парк билан музокара ўтказди

Учрашувда ишчи гуруҳ томонидан Ўзбекистонда АйТи-соҳасида яратилган шарт-шароитлар ҳамда АйТи-компаниялар учун инсон ресурси кўринишида катта имкониятлар мавжудлиги таъкидлаб ўтилди. 

Шу жумладан, Ўзбекистон аҳолиси 37 млн нафарни ташкил этганлиги, уларнинг 60 фоиздан ортиғи ёшлар эканлиги, шу мақсадда уларни юқори маошли ишчи ўринлари билан таъминлашда Корея билан ҳамкорлик қилиш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. 

Ўз навбатида, АйТи Парк резидентлари учун тақдим этилган солиқ имтиёзлари ва “Zero Risk” дастури доирасидаги имтиёзлардан фойдаланиш орқали АйТи-компаниялар ўз харажатларини оптимизация қилиш ва рискларни камайтириш имкониятига эга бўлишлиги ҳақида маълумот бериб ўтилди. 

Шундан сўнг, “Samsung Electronics ” компанияси билан биргаликда бир қатор истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, шу жумладан, “Samsung” компаниясининг Ўзбекистон учун ишлаб чиқилган мобил қурилмаларида Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг мобил иловасини олдиндан ўрнатиш масаласи муҳокама қилинди. Бунда, “Samsung Electronics” компанияси томонидан Ўзбекистондаги рўйхатдан ўтган қурилмалар тўғрисида маълумотлар алмашиш масаласи кўриб чиқилди. 

Шунингдек, “Samsung Electronics” компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида “буюмлар интернети” (IoT), Сунъий интеллект, мобил дастурлаш ва катта ҳажмдаги маълумотлар (BigData) йўналишларида талабалар учун амалий дастурлаш кўникмаларини оширишни назарда тутувчи “Samsung Innovation Cаmpus” лойиҳасини амалга ошириш муҳокама қилинди.

Учрашув якуни бўйича Вазирлик ишчи гуруҳи томонидан “Samsung SDS" (Samsung Data Systems) ва АйТи Парк ўртасида ҳамкорлик йўналишларини аниқлаш ва биргаликда лойиҳаларни амалга ошириш таклиф этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг