Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президентлар келгуси уч йилга Ўзбекистон-Корея алоҳида стратегик шериклигининг янги юқори технологияли кун тартибини шакллантириш муҳимлигини таъкидладилар

Президентлар келгуси уч йилга Ўзбекистон-Корея алоҳида стратегик шериклигининг янги юқори технологияли кун тартибини шакллантириш муҳимлигини таъкидладилар

Музокаралар чоғида келгуси 3 йил учун Ўзбекистон-Корея алоҳида стратегик шериклигининг янги юқори технологияли кун тартибини шакллантириш муҳимлиги таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари буни “Икки мамлакатнинг юқори технологияли ва инновацион ҳамкорлигининг янги даври” деб эълон қилиш ташаббуси билан чиқди.

Шу муносабат билан ҳукуматларга Ўзбекистонда минтақавий юқори технологик хаб яратиш бўйича стратегик дастурни тайёрлаш топширилди.

Давлатимиз раҳбари "Электрон ҳукумат"ни ривожлантиришда, "Рақамли Ўзбекистон" стратегиясини ишлаб чиқишда, АйТи Парк салоҳиятини мустаҳкамлашда ва "U-Enter" бизнес инкубаторларини яратишда Корея томонининг катта ҳиссасини қайд этди.

Бу борада томонлар сунъий интеллект, бизнес жараёнларини аутсорсинг қилиш ва рақамли технологиялар соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг