Коррупцияга қарши курашишда рақамли шаффофликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди

Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Рустам Каримжонов Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ижтимоий соҳада қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси вакиллари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар ва келгуси устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Мазкур учрашув жорий йилнинг 5 март куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилишида берилган топшириқлар ижросига бағишланди.
Рақамли технологиялар вазирлигида коррупцияга қарши курашиш бўйича бир қатор тизимли чора-тадбирлар амалга оширилди. Хусусан:
• ISO 37001:2016 халқаро стандарти бўйича сертификат олиниб, унинг амал қилиш муддати узайтирилди.
• Вазирлик коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан 117 та давлат идоралари орасида 91 балл билан юқори кўрсаткичга эришди.
• E-Anticor.uz платформаси орқали коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш ва бартараф этиш ишлари йўлга қўйилди.
• 15 дан ортиқ ички идоравий ҳужжатлар (сиёсат, регламент, услубиёт, низом ва йўриқномалар) қайта ишлаб чиқилиб амалиётган жорий қилинган.
• 2024 йил давомида 12 та ҳуқуқий тарғибот тадбири ҳамда 432 та учрашув, семинар ва давра суҳбатлари ўтказилди.
Учрашувда Бош прокуратура вакиллари билан давлат хизматчилари ўртасида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, давлат харидларида шаффофликни таъминлаш, коррупцияга оид жиноятларнинг олдини олиш ва электрон ҳукумат тизимларини ривожлантириш орқали бюрократик тўсиқларни қисқартириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, учрашувда юртимизда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш, рақамлаштириш соҳасида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, эришилаётган ютуқлар, шунингдек, келгуси йилларда амалга оширилиши мўлжалланган лойиҳалар, вазирлик ва идоралардаги рақамлаштириш ҳолати таҳлил қилинди.
Шу билан бир қаторда, инсон омилини минималлаштириш борасидаги давлат хизматларини рақамлаштириш жараёнларида учраётган муаммолар, уларни ўз вақтида бартараф масалалари қилиш муҳокама қилинди.
Йиғилиш якунида рақамлаштириш инфратузилмасини яхшилаш, соҳа ва тармоқларни рақамлаштиришга жиддий эътибор қаратиш лозимлиги, барча вазирлик ва идораларни рақамли трансформация қилиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилганлиги ва уларни белгиланган муддатларда ва сифатли амалиётга жорий этиш муҳимлиги таъкидланди.
Шунингдек, электрон ҳукумат ва рақамли технологияларни жорий қилиш орқали коррупцияга қарши самарали механизмлар яратиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter