Аксилкоррупция ойлиги доирасида “Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш” мавзусида тарғибот тадбири бўлиб ўтди

9 декабр – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан республикада ўтказилаётган Аксилкоррупция ойлиги доирасида Рақамли технологиялар вазирлиги раҳбарияти, шунингдек, вазирлик тизимидаги корхона, ташкилот, муассасаларнинг раҳбар-ходимлари иштирокида “Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда “Рақамли технологиялар вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилот ва муассасаларининг 2024 йилдаги фаолияти сарҳисоб қилинди.
Келгусида коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш, коррупциявий ҳаракатларни ўз вақтида аниқлаш, уларга барҳам бериш, уларнинг оқибатлари, келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларнинг олдини олиш ҳамда уларни ўз вақтида бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, Вазирлик раҳбарияти томонидан коррупцион хавф-хатарларни камайтириш, турли талон-торожликлар билан боғлиқ салбий ҳолатлар, давлат харидлари жараёнида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тушунчалар берилди.
Шунингдек, ўз фаолиятларида замонавий коррупцияга қарши курашиш тизимларини жорий этиш каби масалалар, бизнес жараёнларни рақамлаштириш, коррупцияга қарши интизомни мустаҳкамлаш, меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг натижалари таҳлилларда кўрсатилди.
Иштирокчиларга манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва аффилланган шахсларни аниқлаш усуллари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Тақдимот давомида тадбир иштирокчиларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар берилди.
Келгусида мазкур йўналишдаги ишларни коррупцияга муросасизлик принципи асосида янада жонлантириш йўналишлари белгилаб олинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter