UNICON.UZ: Рақамли технологиялар соҳасидаги илмий ютуқлар ва стандартлаштиришдаги муваффақиятлар юксалмоқда

“UNICON.UZ” МЧЖ рақамли технологиялар, криптология ва ахборот хавфсизлиги соҳасида 2024 йилда бир қатор йирик ютуқларга эришди. Телекоммуникация, сунъий интеллект ва ахборот хавфсизлиги бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар ва инновациялар миллий ва халқаро даражада эътироф этилмоқда.
Президент қарори асосида ташкил этилган Криптология мактаби ахборот хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва замонавий кадрларни тайёрлаш мақсадида фаолият олиб бормоқда.
• 40 дан ортиқ илмий тадқиқот;
• 60 дан ортиқ давлат стандартлари ва меъёрий ҳужжатлар;
• 4 та патент ва 10 та муаллифлик гувоҳномаси;
• 6 турдаги хавфсизликка оид дастурий ва аппарат таъминоти ишлаб чиқилди.
Шунингдек, 10 дан ортиқ дарслик ва монографиялар тайёрланиб, соҳада криптология саводхонлигини ошириш ва илмий салоҳиятни ривожлантиришда муҳим қадам қўйилди.
Шунингдек, “UNICON.UZ” илмий тадқиқотлари натижасида:
• 20 дан ортиқ илмий мақола чоп этилди;
• 6 та муаллифлик гувоҳномаси ва 2 та янги дастурий маҳсулот яратилди;
• 2 турдаги АHV қурилмаси ишлаб чиқилиб, 2 та телеузаткич модернизация қилинди.
Бундан ташқари, миллий даражада 10 дан ортиқ норматив ҳужжат ишлаб чиқилди ва халқаро стандартларга мос келувчи 40 дан ортиқ янги стандартлар жорий этилди. Бугунги кунда АйТи соҳасидаги стандартлар сони 286 тага етиб, улардан 69 фоизи жаҳон стандартларига мослаштирилди.
2024 йилда “UNICON.UZ” МЧЖ Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан “Йил стандартизатори – 2024” мукофоти билан тақдирланди. Ушбу эътироф корхонада стандартлаштириш хизматларини муваффақиятли ташкил этгани ва соҳа ривожига қўшган ҳиссаси учун берилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter