Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мўғулистонга ташриф доирасида маҳаллий компания ва ташкилотлар билан учрашувлар ташкил этилди  

Мўғулистонга ташриф доирасида маҳаллий компания ва ташкилотлар билан учрашувлар ташкил этилди   

Рақамли технологиялар вазири биринчи ўринбосари Олег Пекос ҳамда IT Park вакилларидан иборат делегациясининг Мўғулистонга ташрифи доирасида икки давлат ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида бир қатор учрашувлар ўтказилди.

Дастлаб Мўғулистон Рақамли ривожланиш ва коммуникациялар вазирлиги Давлат котиби Battsetseg Bataa билан музокаралар ўтказилди. Томонлар ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди ҳамда ҳукуматни рақамлаштириш соҳасида тажриба алмашдилар. Шунингдек, қўшма дастурларни ишга туширишга келишиб олдилар.

Бундан ташқари, АйТи-компаниялар учун қонунчилик базасини такомиллаштириш соҳасида икки томонлама шериклик бўйича умумий йўл харитасини ишлаб чиқиш, шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари, саноат тармоқларида давлат дастурий маҳсулотларини жорий этиш бўйича салоҳиятли ҳамкорлик масалалари бўйича келишувларга эришилди.

Бундан ташқари, вазирлик делегацияси Мўғулистондаги йирик технология компанияларига ўз филиалларини мамлакатимизда жойлаштириш ва янги бозорларга чиқиш имконини берувчи Ўзбекистоннинг АйТи салоҳияти ва фойдали дастурларини тақдим этди. Шунингдек, Ўзбекистон вакиллари томонидан сунъий интеллектга асосланган лойиҳалар, хусусан, MyID экотизимини ва унинг имкониятлари тақдимот қилинди.

Шунингдек, Мўғулистон Миллий IT Parkи директори Ж. Золзая билан учрашув бўлиб ўтди, унда иккала ташкилотнинг стартапларни ривожлантиришга ёндашувлари, лойиҳаларни кўпайтириш учун қонунчилик базаси ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмлари масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистоннинг стартап экотизимини мустаҳкамлаш ва халқаро акселераторлар билан ҳамкорлик қилиш, шунингдек, маҳаллий таъсисчиларга ўз ечимларини хориждаги янги бозорларга экспорт қилишда кўмаклашиш бўйича тажрибалар билан ўртоқлашилди.

Музокаралар натижасида икки давлат технопарклари ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш режалаштирилган бўлиб, унинг доирасида томонлар инновацияларни ривожлантиришга кўмаклашиш ва тажриба алмашиш имкониятига эга бўлишади, бу эса минтақада иқтисодий ривожланиш ва технологик имкониятларни мустаҳкамлаш учун туртки бўлади.

Ўз навбатида, Мўғулистон Савдо-саноат палатаси президенти Дашцеренгиин Энхтувшин билан учрашув ташкил этилди.

Унда Мўғулистон томони мамлакатнинг яшил энергияга ўтиш ва ҳамкорликнинг турли йўналишлари, жумладан, АйТи-технологиялари соҳасида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини алоҳида қайд этди.

Ўзбекистон томони мамлакатнинг сўнгги йилларда яшил энергия олиш борасида эришган ютуқлари ҳақида маълумот берди ҳамда Uzinfocom – ягона интегратори томонидан ишлаб чиқилган ягона биллинг тизимининг “Рақамли энергия” лойиҳасининг қисқача тақдимотини ўтказди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг