Samsung Electronics ходимлари биринчи марта иш ташлашди
Жанубий Кореянинг Samsung Electronics гиганти ходимлари илк бор иш ташлаш эълон қилди. Бу глобал яримўтказгич таъминотига таъсир қилиши мумкин. 28 мингдан ортиқ ишчи (умумий соннинг 20 фоизи) вакили бўлган касаба уюшмаси 7 июн куни бир кунлик иш ташлаш учун йиллик таътилдан фойдаланиш ниятида.
Норозилик сабаби иш ҳақи ва бонуслар бўйича келишмовчилик эди. Раҳбарият ва касаба уюшмаси ўртасидаги музокаралар январ ойидан бери давом этмоқда, бироқ ҳалигача келишувга эришилмаган. Агар иш ташлаш бўлиб ўтса, бу компания тарихидаги биринчи бундай ҳолат бўлади. Илгари Samsung Electronics касаба уюшма ҳаракати билан фаол курашган.
Таҳлилчиларнинг фикрича, иш ташлаш компания фаолиятига катта таъсир кўрсатиши мумкин, айниқса яримўтказгичлар бозори тез ривожланиб бормоқда. Яримўтказгичлар маиший техникадан тортиб автомобилгача бўлган замонавий технологияларнинг муҳим қисмидир. Иш ташлаш ишлаб чиқариш занжирларини бузиши ва чип танқислигига олиб келиши мумкин.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter