Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чет тилини биладиган ёшларга иш топишда ўзимиз ёрдам берамиз — Шерзод Шерматов (видео)

14 март куни Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ҳамда ОАВ вакиллари ўртасида учрашув ташкил этилиб, ёшлар ва рақамли технологиялар оламидаги бир қатор тарғибот масалалари муҳокама этилди.

Учрашувда ёшлар ва уларни айти соҳасига қизиқтириш, жумладан ёшлар ўртасида тил ўрганиш кўрсаткичининг пастлиги билан боғлиқ муаммолар кўтарилди. Шунингдек, Ўзбекистонда BPO (Business process outsourcing) йўналишларини ривожлантириш орқали яхши маошли ишларга эга бўлиш билан боғлиқ масалаларнинг тарғиботи бўйича бир қатор таклифлар берилди.  

“Жуда кўплаб чет эл компаниялари Ўзбекистондаги айти муҳитга қизиқиш билдирмоқда, бу ердаги солиқ билан боғлиқ имтиёзлар ва яратилган шароитлар ушбу компанияларнинг мамлакатимизга келишига сабаб бўлади. Бизнинг энг катта ютуқларимиздан яна бири, демографик ўсиш кузатилаётгани, бизда ёшлар сони кўп, бу ишчи кучи етарли дегани. Аммо олдимизда бир масала борки – ёшларимизни инглиз тили ўрганишга қизиқтириш. Биздаги маълумотларга кўра, ҳозирда 12 000 нафар ёшлар инглиз тилини билиш даражаси бўйича сертификатга эга, бу кўрсаткич эса жуда кам, бизга бу йилнинг ўзида камида 70 000 нафар ёш керак”,– деди, вазир.

Ҳозирги кунда ёшларда чет элга кетсам кўп даромад топаман, деган фикр бор, аммо тил билса ва айти соҳасини ўрганса, бемалол Ўзбекистонда ҳам юқори даромадга эришса бўлишини билишмайди.  Шунингдек, тил билган инсон ҳар қандай офис ишини масофадан туриб бажариб, чет эл компанияларига хизмат кўрсатиши ва юқори даромадга эришиши мумкинлигидан бехабар.

“Агар инглиз тилини С1 даражада биладиган ёшлар бўлса, вазирликнинг расмий саҳифалари орқали мурожаат қилишса, биз уларга иш топиб берамиз”, – деди Шерзод Шерматов.

Учрашувдан сўнг вазирлик расмий саҳифасида ёшлар учун сўровнома ҳам қолдирди, инглиз, немис, корейс, япон ва бошқа тилларда B2 ва ундан юқори даражада сўзлаша оладиган ёшлар сўровномани тўлдириши ва Айти хизматлар экспорт қилувчи халқаро компанияларда ишлаш имкониятига эга бўлиши мумкин.

Чет тилларини билувчи ёшлар қуйидаги ҳавола орқали анкета тўлдириши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг