Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижон туманида фуқаролар учун сайёр қабул бўлиб ўтди

Андижон туманида фуқаролар учун сайёр қабул бўлиб ўтди

Фото: digital.uz

Рақамли технологиялар вазирининг маслахатчиси Ж.Эгамбердиев бошчилигида Андижон туманидаги Ахборот технологиялари техникумида ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида олиб борилаётган ишлар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилаётган хизматларда юзага келаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан сайёр қабул тадбири ўтказилди. Ташкил этилган сайёр қабулда 100 нафардан ортиқ фуқаролар ва соҳа корхона раҳбарлати иштирок этдилар.


Мазкур сайёр қабулда фуқаролардан 30 дан ортиқ мобил алоқа, симли интернет улаш ва ҳозирги кунда ишга туширилиши режалаштирилаётган вазирлик хизматлари юзасидан мурожаат ва таклифлар келиб тушди.

Сайёр қабулда кўтарилган барча муаммо ва масалаларни 20 дан ортиғи жойида ҳал этилди ва керакли тушунчалар бериб ўтилди. 10 дан зиёд мурожаатлар муддат талаб этишини инобатга олган ҳолда фуқароларга белгиланган муддатларда мурожаатлари юзасидан ижобий ҳал этилиши бўйича маълумот берилди.

Бу каби ҳудудларда ташкил этилаётган сайёр қабуллардан кўзланган мақсад аҳолига сифатли хизмат кўрсатишни заминидир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг