Самарқандда ишчи ҳамкасбининг картасидаги 8,5 млн сўмни онлайн-қиморга тикиб юборди
Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида яшовчи Т.Н. (29 ёш) ички ишларга арз қилди. Айтишича, унинг пластик картасидаги 8 542 500 сўм пул ўғирланган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида жиноятчи топилди. У Т.Н.нинг тенгдоши ва ҳамкасби А.А. (“Темирйўл” вокзали мавсумий ишчиси) бўлиб чиқди.
Ҳамкасби иш жойидаги кийиниш хонасида Т.Н.нинг телефонини яширинча олиб, қурилмадаги мобил илова воситасида пластикдаги пулларни "1Xbet" онлайн-қимор ўйинига ўтказиб юборган.
Ҳолат юзасидан А.А. ЎзР. ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноий жавобгарликка тортилди. Қонунга мувофиқ, А.А. содир этган жиноий ҳаракатлари учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter