Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқанд вилояти делегацияси АҚШ АйТи-компаниялари билан учрашувлар ўтказди

Самарқанд вилояти делегацияси АҚШ АйТи-компаниялари билан учрашувлар ўтказди

Фото: Digital.uz

Самарқанд вилояти делегацияси АҚШга ташриф буюрди. Ню-Йорк шаҳрида New York Life Insuranse компанияси ҳамкорлигида IT соҳасидаги ўндан ортиқ тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилди.

Учрашувларда қурилиш, логистика, тиббиёт, озиқ-овқат каби соҳаларда ахборот коммуникацияларини кенг жорий этиш ва ундан самарали фойдаланиш бўйича фикр ва тажрибалар алмашилди.

Делегация аъзолари мамлакатимизда IT соҳасини қўллаб-қувватлаш ва унинг учун яратилган қулайлик ва преференциялар тўғрисида маълумот бериб, америкалик тадбиркорларга Самарқанд вилоятида ўз лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар беришди.

Хусусан, Healthcare Compliance Consultant томонидан Самарқанд шаҳрида 200 нафардан ортиқ янги иш ўринлари яратган ҳолда соғлиқни сақлаш тизимида масофавий хизматлар марказини ташкил этиш бўйича аниқ музокаралар олиб борилди.

Бундан ташқари, Rx2go компанияси билан масофавий хизматларни кўрсатиш юзасидан меморандум имзоланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг