Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда ишчи ҳамкасбининг картасидаги 8,5 млн сўмни онлайн-қиморга тикиб юборди

Самарқандда ишчи ҳамкасбининг картасидаги 8,5 млн сўмни онлайн-қиморга тикиб юборди

Фото: ИИВ Киберхавфсизлик маркази

Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида яшовчи Т.Н. (29 ёш) ички ишларга арз қилди. Айтишича, унинг пластик картасидаги 8 542 500 сўм пул ўғирланган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида жиноятчи топилди. У Т.Н.нинг тенгдоши ва ҳамкасби А.А. (“Темирйўл” вокзали мавсумий ишчиси) бўлиб чиқди.

Ҳамкасби иш жойидаги кийиниш хонасида Т.Н.нинг телефонини яширинча олиб, қурилмадаги мобил илова воситасида пластикдаги пулларни "1Xbet" онлайн-қимор ўйинига ўтказиб юборган.

Ҳолат юзасидан А.А. ЎзР. ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноий жавобгарликка тортилди. Қонунга мувофиқ, А.А. содир этган жиноий ҳаракатлари учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг