Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда масофавий хизматлар экспорти фаолияти билан шуғулланадиган компаниялар ҳамкорлигида “Samarkand logistic outsourcing export” тадбири бўлиб ўтди

Самарқандда масофавий хизматлар экспорти фаолияти билан шуғулланадиган компаниялар ҳамкорлигида “Samarkand logistic outsourcing export” тадбири бўлиб ўтди

Жорий йилда IT Park резидентлигига Самарқанд вилоятидан 42 та тадбиркорлик субъектлари жалб этилиши таъминланди, шулардан 19 таси хорижий давлатларга хизматларни экспорт қилувчи корхоналардир.

Натижада, Самарқанд вилояти бўйича IT Park резидентлари сони 110 тага етказилиб, шулардан 42 таси (28 таси логистика, 14 таси дастурий таъминот ишлаб чиқиш) АйТи экспорт хизматларини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларидир.

“Sam IT Global” компанияси ҳудудида хорижий давлатларга хизматларни экспорт қилувчи компаниялар иштирокида хизматлар ҳажмини ошириш ҳамда янги бозорларни топиш мақсадида “Samarkand logistic outsourcing export” тадбири бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган 40 дан зиёд АйТи экспорт хизматларини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари, АҚШда АйТи ва логистика соҳасида фаолият олиб бораётган 20 дан зиёд компаниялар ҳамда вилоятдаги инглиз тилига ихтисослаштирилган йирик 2 та ўқув марказлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Тадбир давомида юртимизда, жумладан, Самарқанд вилоятининг АйТи салоҳияти ҳамда АйТи соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектларига берилаётган солиқ имтиёзлари тўғрисида тушунчалар берилди, компанияларга инглиз тилини мукаммал биладиган кадрларни танлашдаги мавжуд имкониятлар муҳокама қилинди.

Мазкур тадбирда АҚШ, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондаги АйТи компаниялар ҳам иштирок этдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг