Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шерзод Шерматов “KROXUS SOFT” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишди

Шерзод Шерматов “KROXUS SOFT” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Жиззах шаҳрида жойлашган “KROXUS SOFT” МЧЖга ташриф буюриб, корхона фаолияти билан яқиндан танишди.

“KROXUS SOFT” МЧЖ Жиззах вилоятида ташкил этилган дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи илк корхоналардан бири бўлиб, 2010 йилда ўз фаолиятини бошлаган.

Корхона маҳаллий бозорга дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан бир қаторда жорий йилда хорижий давлатларга АйТи хизматлар экспортини ҳам йўлга қўйишни режалаштирган.

Вазир корхона фаолияти билан танишиш давомида вилоятда АйТи экспорт ҳажмини янада ошириш, ёшларни АйТи соҳасига кенг жалб этиш ҳамда уларни юқори маошли иш билан таъминлаш бўйича ўз тавсияларини берди.

Бундан ташқари, корхона фаолияти давомида юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш мақсадида вазирлик томонидан амалий кўмак кўрсатилиши маълум қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг