Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Uzum компанияси Ўзбекистонда АйТи таълим ривожига ҳисса қўшади

Uzum компанияси Ўзбекистонда АйТи таълим ривожига ҳисса қўшади

Ўзбекистоннинг биринчи Unicorn компанияси саналган Uzum  компанияси билан Рақамли технологиялар вазирлиги ўртасида ҳамкорлик муносабатлари муҳокама қилиниб, англашув меморандуми имзоланди.

Компания билан ахборот технологиялари соҳасида ёш истеъдодларини тайёрлашга қаратилган меморандум ҳамкорлик йўналишидаги муҳим қадамлардан бири бўлди. Дастурлаш, киберхавфсизлик, сунъий интеллект каби йўналишларини ўз ичига олган қўшма таълим дастурларини жорий қилиб, янги авлод юқори малакали мутахассислари учун пойдевор яратиш мақсади қўйилди.

Бундан ташқари, компания ёш истеъдодлар учун ноёб имкониятларни яратиш ҳамда мамлакатнинг АйТи саноати ривожига ўзининг ҳиссасини қўшиш мақсадида, 2026 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтиши режалаштирилаётган Халқаро информатика олимпиадасини Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда ташкил қилишга келишиб олди. 

Ҳамкорлик доирасида шунингдек, хорижий АйТи компанияларини Ўзбекистонга инвестиция киритишга жалб қилиш ҳам кўзда тутилган. Компания бу йил ICT WEEK Uzbekistan 2024 ҳафталиги ва йирик тадбирларда фаол иштирок этиб, ўз ютуқларни намойиш қилиш ва соҳа етакчилари билан тажриба алмашиш истагини билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг