Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Вазирлик делегацияси ЮНEСКОнинг Рақамли таълим ҳафталигида иштирок этмоқда

Вазирлик делегацияси ЮНEСКОнинг Рақамли таълим ҳафталигида иштирок этмоқда

Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Рустам Каримжонов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ЮНEСКОнинг Рақамли таълим ҳафталигида иштирок этмоқда.

Халқаро анжуманнинг бу йилги мавзуси сунъий интеллект ва илғор таълим технологиялари интеграцияси орқали таълим келажагини ўрганишга бағишланган.

Бўлиб ўтаёган тадбир бутун дунё бўйлаб технология ва таълим мутахассислари, инноватор ҳамда сиёсатчиларни рақамли таълим соҳасидаги сўнгги янгиликларни муҳокама қилиш ва намойиш этиш учун бирлаштиради.

Ялпи муҳокама йиғилиши ва йўналишлар бўйича сессияларда Ўзбекистонда АйТи-таълим тизими ва рақамли саводхонликни қўллаб-қувватлаш, сунъий интеллектни соҳаларга татбиқ қилиниши бўйича ислоҳотлар тақдим қилинди.  

Жумладан, ўрганувчилар учун тенг ҳуқуқли таълим имкониятларини таъминлашда аҳолини технологиялардан самарали фойдаланишига эришишнинг аҳамияти таъкидланди, бу йўналишдаги амалий ташаббуслар айтиб ўтилди. 

Рақамли таълим ҳафталигининг “Al ва таълим келажаги” мавзуси Ўзбекистонда айни пайтда АйТи-таълимни ривожлантиришга қаратилган жадал ислоҳотлар билан ҳамоҳанг келди. Қайд этилганидек, Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бу йўналишдаги мақсадлари рақамли инфратузилма ва рақамли таълимга сармоя киритиш орқали одамлар ҳаётини енгиллаштириш, қўшимча даромад топишларига қаратилган.

Анжуманда халқаро экспертлар сунъий интеллектдан ахлоқий фойдаланиш, маълумотлар махфийлиги ва Alга асосланган ўқув воситаларини ишлаб чиқиш, иқлим ўзгаришини, шунингдек яшил энергия тадқиқотлари ва инновацияларни ўрганишда технологиялардан фойдаланиш бўйича ғоялар алмашишди. 

Ҳафталик илғор тажрибаларни алмашиш, янги тенденцияларни ўрганиш ва рақамли таълимни яхшилаш учун ҳамкорлик стратегияларини ишлаб чиқиш учун платформа бўлиб хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг