Зироат Мирзиёева ёш АйТи ихлосмандларига омад ва зафарлар тилади
Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқнинг хушманзара соҳилида ўтказилган бу йилги Республика инклюзив АйТи оромгоҳи якунига етди.
Бу ерда 5 кун давомида республиканинг барча ҳудудларидан келган 160 нафар қизиқувчан бола веб-сайтлар яратиш, иловалар ишлаб чиқиш, тиббиётда 3D моделлаштириш, қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун учувчисиз учиш аппаратларини лойиҳалашда аэродинамика тамойилларини чуқур ўрганишди.
3000 нафардан зиёд иқтидорли ўқувчи эса DotNet, No Coding, Frontend, Python, Flutter, Web Design каби йўналишлар бўйича машғулотларга онлайн тарзда жалб қилиндилар.
Болаларнинг иқтидорини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Zamin“ фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева оромгоҳнинг ёпилиш маросимига ташриф буюрди.
Маросимда болалар ўзларининг дастлабки рақамли лойиҳалари ва ижодий ютуқларини намойиш этишди.
Зироат Мирзиёева ёш АйТи ихлосмандларига ўз қобилиятларини янада ривожлантириб, танлаган соҳаларининг муваффақиятли мутахассиси бўлишлари йўлида омад ва зафарлар тилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter