Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

“Prospective Future Team” BPO маркази энди янада кўпроқ ёшларни иш билан таъминлайди!

“Prospective Future Team” BPO маркази энди янада кўпроқ ёшларни иш билан таъминлайди!

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Бухоро вилоятига ташрифи доирасида “Prospective Future Team” BPO маркази фаолияти билан танишди.

Ташриф давомида Шерзод Шерматов марказ фаолиятини самарали олиб бориш, келгусида хизматлар ва маҳсулотлар турларини кенгайтириш, янада кўпроқ ёшларни иш билан қамраб олиш бўйича тавсиялар берди.

Жумладан, Zero Risk дастури бўйича қўшимча камида 50 та ишчи ўрин яратиш ва экспортни ошириш шарти билан бўш бинони таъмирлаб беришга келишилди.

Айтиш жоизки, мазкур марказ АҚШга логистика йўналишида IТ аутсорсинг асосида хизматлар экспортини йўлга қўйган бўлиб, бугунги кунда унда 50 га яқин ёшлар доимий иш билан таъминланган.

Вазир билан учрашув давомида марказнинг келгусидаги истиқболли режалари ҳақида фикр ва мулоҳазалар алмашилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг