Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Инчон шаҳрида Miso Information Technology вице президенти билан учрашув бўлиб ўтди

Инчон шаҳрида Miso Information Technology вице президенти билан учрашув бўлиб ўтди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Инчон шаҳрида Miso Information Technology вице президенти Нам Сангдо ва ижрочи директори Минг Кенгил билан учрашди.

Учрашув давомида компания вакилларига бугунги кунда АйТи компаниялар учун яратилган солиқ имтиёзлари, қулай инфраструктура, корейс тилида мукаммал сўзлашувчи АйТи мутахасссислари ҳақида атрофлича маълумотлар берилди. 

Шунингдек, IT Park томонидан айнан шу борада чет эллик компаниялар учун енгиллик яратиш мақсадида One Stop Shop  – компания очиш ва фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ёрдам хизмати тақдим этилиши таъкидланди. 

Бундан ташқари, компаниялар Zero Risk дастурига қатнашиш орқали қўшимча қулайликларга эга бўлиши ҳақида маълумот тақдим этилиб, ҳудудлардаги малакали кадрларнинг салоҳияти тўғрисида ахборот берилди. 

Учрашув сўнгида вазир Miso Information Technology вакилларини 24 июлда Тошкент шаҳрида бўладиган “GBS Forum” ҳамда 18-19 сентябр кунлари бўлиб ўтадиган ICT Week халқаро тадбирига таклиф этди.

Маълумот ўрнида, Miso Information Technology компанияси 2006 йилда ташкил этилган бўлиб, 160 ходимга эга. Асосий иш фаолияти катта ҳажмдаги маълумотларни сақлаш (Big data storage) сунъий интеллект бўйича тиббиёт соҳаси бўйича ечимлар, metavers дастурларни ишлаб чиқиш ва таъминотидан иборат.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг