Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қанотлари букланадиган ҳаво автомобили илк парвозни амалга оширди

Қанотлари букланадиган ҳаво автомобили илк парвозни амалга оширди

Фото: Point.md

Samson Sky компаниясининг Switchblade учар машинаси 14 йиллик ишланмадан сўнг расман ишга туширилди. Бир тугмани босиш билан бу уч ғилдиракли автомобил 400 м баландликка кўтарилиб, 320 км/соат тезликда учадиган самолётга айланади.

Илк парвоз Вашингтондаги Грант-Кантри аэропортида амалга оширилди. У 150 м баландликка кўтарилди, айланиб чиқди ва тахминан олти дақиқада қўнди. Бу Федерал авиация маъмурияти уни парвозга яроқли деб эълон қилганидан бир йил ўтиб содир бўлди.

Компания 57 хил давлатдан 2300 та буюртма олди, бошланғич нархи 170 000 доллар. Қурилманинг уч ғилдиракли дизайни уни мотоцикл сифатида таснифлаш имконини беради, бу эса йўлдан фойдаланиш учун рухсатнома олишни анча осонлаштиради.

Гибрид қўзғалиш тизими ва 805 км.гача масофага эга бўлган Switchblade ноёб транспорт воситасидир. Бундан ташқари, у оддий гаражга мос келади. Икки ўриндиқли автомобил қанотлари ва думини букланган ҳолда 200 км/соат тезликка эришади. Парвоз режимида эса 322 км/соат тезликка тенг. Нархи 170 минг доллар. Aммо ҳали оммавий ишлаб чиқариш ҳақида гап йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг