Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энди қайиқ ёрдамида нафақат сувда, балки қуруқликда ҳам бемалол саёҳат қилиш мумкин

Энди қайиқ ёрдамида нафақат сувда, балки қуруқликда ҳам бемалол саёҳат қилиш мумкин

Фото: 4PDA

2020 йилда ташкил этилган Туркиянинг Sealvans компанияси сувда ҳам, қуруқликда ҳам ҳаракатлана оладиган қайиқ ишлаб чиқарди. Уни моторли уй ва қайиқ функцияларини бирлаштирган гибрид автомобил, десак ҳам муболаға бўлмайди.

Sealvansнинг ўзи эса уни қайиқ сифатида фойдаланиш мумкин бўлган амфибия деб атайди. Тўлиқ электр қуввати билан ҳаракатланадиган қурилма икки хил узунликда мавжуд - 4,2 ва 7,5 метр.

Қуруқликдаги саёҳат учун Seal бешинчи ғилдиракдан фойдаланади. Ушбу қайиқнинг юк кўтариш қобилияти 3000 кг.

Ташқи қисми панорамали ойналар билан, ички қисми эса ёғоч ускуналар билан безатилган қайиқчада яшаш учун зарур бўлган ҳамма шароит мавжуд: электр печка, 18 литрли музлатгич, икки камерали газ печи ва асосийси, ортопедик матрасли бир ва икки кишилик ётоқ.

Ҳаттоки душ ва ҳожатхонага эга ҳаммом ҳам бор. Бу ҳали ҳаммаси эмас, қайиқнинг ташқи корпусидаги ён томонга тортиладиган столлар ёрдамида ҳақиқий уйдаги муҳитни ҳис қилишингиз табиий.

Шунингдек, Sealvans иккита Pod Drive двигател ва 8960 Вт қувватга эга аккумулятор билан ишлайдиган тўлиқ электр версияларини ҳам таклиф этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг