Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

“Ақлли чорраҳа”да “ақлли светофор”

“Ақлли чорраҳа”да “ақлли светофор”

Фото: Xabar.uz

Наманган шаҳрида Ақлли шаҳар концепция доирасида йўл ҳаракати қулайлиги ва хавфсизлигини ошириш чоралари кўрилмоқда. “Ақлли чорраҳа” ва “ақлли светофор” бошқарув тизимларини амалиётга кенгроқ жорий қилиш мақсадида ўтказилган лойиҳа тақдимоти ҳам шу чора-тадбирлар натижасидир.

Тақдимотда Наманган шаҳри ҳокими, транспорт вазирлиги, ИИБ ЙҲХ шаҳар бўлими вакиллари ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги лойиҳачилари, HUAWEI TECHNOLOGIES компанияси вакиллари иштирок етишди.

“Сунъий интеллект асосида ишлайдиган ақлли светофор йўлдаги машиналар сонига қараб, узоқ ёки қисқа муддатда машиналарга рухсат белгисини ёқиб туради. Пиёдалар йўлагида ўрнатиладиган йўл белгиси одам қадамини сезади ва пиёда яқинлашганда “пешеход” белгисини ёқади”, — деди лойиҳа ташкилотчиси Мирали Умаров.

Лойиҳани муҳокама этиш жараёнида синов тариқасида битта чорраҳани мукаммал ташкил этиш белгиланди. Агарда тирбандликларнинг олди олиниб, транспорт қатнови маромида ҳаракатланишига эришилса, бошқа чорраҳаларда ҳам бу лойиҳани жорий этишга келишиб олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг