Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Роботлар ишлаб чиқариш бўйича етакчи “NUWA ROBOTICS”компанияси Ўзбекистонда офис очмоқда

Роботлар ишлаб чиқариш бўйича етакчи “NUWA ROBOTICS”компанияси Ўзбекистонда офис очмоқда

Фото: Digital.uz

“Offshore Outsourcing Tour 2024” тадбири доирасида АйТи Парк ижрочи директори Абдулаҳад Қўчқоров ва “NUWA ROBOTICS” компанияси директори Ҳунг Жуи-Жен ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Келишув Ўзбекистондаги ахборот технологиялари, робототехника ва аутсорсингни ривожлантириш соҳаларида ҳамкорлик ўрнатиш, мамлакатда компания филиалини очиш ва АйТи Парк резиденти мақомини олишни назарда тутади.

“NUWA ROBOTICS”компаниясига 2016 йилда Хитойда асос солинган бўлиб, инсон билан ўзаро чуқур алоқада бўлишга қодир роботларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Компания сунъий интеллект, дастурий ва аппарат таъминотларини яратиш, роботлар ишлаб чиқариш ва уларнинг УХ-дизайнига ихтисослашган.

Ҳозирда “NUWA ROBOTICS”компанияси Тайван, Хитой, Япония ва бошқа мамлакатларда ўз офисларига эга. АҚШ, Хитой, Ҳиндистон ва шу каби 10 дан ортиқ мамлакатлардаги корхоналар мазкур компаниянинг мижозлари ҳисобланади. Компания аллақачон бутун дунё бўйлаб йигирма мингдан зиёд роботларни фойдаланишга топширди. Шунингдек, уларнинг маҳсулотлари эса мингдан ортиқ оилалар ва таълим муассасалари томонидан қўлланилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг