Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

“Россия – Ислом дунёси 2024: Казанфорум” 15-халқаро иқтисодий форумида АйТи Парк Сурхондарё филиали вакиллари қатнашдилар

“Россия – Ислом дунёси 2024: Казанфорум” 15-халқаро иқтисодий форумида АйТи Парк Сурхондарё филиали вакиллари қатнашдилар

Фото: Digital.uz

Қозон шаҳрида “Россия – Ислом дунёси 2024: Казанфорум” 15-халқаро иқтисодий форуми ташкил этилди. Мазкур форумда Сурхондарё вилояти делегацияси таркибида вилоят АйТи Парк филиали раҳбарияти ҳам иштирок этди.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад Татаристон Республикаси билан ахборот технологиялари соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, Сурхондарё вилоятига АйТи-соҳасининг етакчи корхоналарини жалб қилиш ҳисобланади. 

Форум доирасида Татаристон Республикаси корхоналари фаолияти билан танишилиб, тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилди. Форум иштирокчиларига Ўзбекистонда АйТи корхоналар учун солиқ ва божхона имтиёзлари, “Zero Risk”, “Regional HQ”, “Local2Global”  ва бошқа қўллаб-қувватлаш дастурлари, глобал бизнес юритиш учун шарт-шароитлар ва имкониятлар яратиш бўйича ҳукумат томонидан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Сурхондарё вилоятидаги ёшлар салоҳияти ҳақида маълумотлар тақдим этилди. Томонлар стартап экотизимини ривожлантириш ҳамда АйТи-аутсорсинг соҳасида тажриба алмашдилар.

Таъкидлаш лозимки, ушбу ташриф ҳудудлар ўртасида ахборот технологиялари, аутсорсинг ва ўзаро манфаатли шериклик учун тажриба алмашиш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг