Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёдаги энг қиммат компания “NVIDIA” билан учрашув бўлиб ўтди ва ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Дунёдаги энг қиммат компания “NVIDIA” билан учрашув бўлиб ўтди ва ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Р.Каримжоновнинг “NVIDIA” компанияси МДҲ бўйича бизнесни ривожлантириш бўйича бош менежери Антон Дзҳораев билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда:

  • Ўзбекистонда АйТи соҳасини ва сунъий интеллект технологияларини жадал ривожлантириш имкониятлар ўрганиш;
  • халқаро бозорга АйТи-кадрларни тайёрлаш ва уларни иш билан таъминлаш;
  • маҳаллий сунъий интеллект йўналтирилган стартап лойиҳаларга сармоявий қўллаб-қувватлашни йўлга қўйиш;
  • АйТи ва сунъий интеллект соҳаларини ривожлантириш бўйича қўшма режалар ишлаб чиқиш масалалари батафсил муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунлари бўйича икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида амалий режа ишлаб чиқиш, шунингдек, уни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этишга келишилди.

Шу билан биргаликда, жорий йил 17-20.сентябр кунлари бўлиб ўтадиган "ICTWeek " тадбирида минтақавий ҳамкор сифатида қатнашишга таклиф этилди.

Маълумот учун: 

Америкалик чип ишлаб чиқарувчи “NVIDIA” биринчи марта дунёдаги энг қиммат оммавий компанияга айланди. Компания бозор қиймати бўйича Microsoft ва Appleдан ўзиб кетди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг