NVIDIA компанияси вакили билан учрашув ўтказилди
Рақамли технологиялар вазири биринчи ўринбосари Олег Пекос NVIDIA компанияси вакили Антон Джораев билан онлайн учрашув ўтказди.
Унда О.Пекос вазирликнинг истиқболдаги режалари ва стратегияси ҳақида гапириб, ҳозирда сунъий интеллект соҳасини ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
Ўз навбатида, Ўзбекистонга NVIDIA ускуналарини импорт қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Шуниндек, компания вакили АйТи бўйича мутахассис курсларини ўташи мумкин бўлган ўз малака ошириш институти ҳақида маълумот бериб ўтди.
Якунда томонлар ҳамкорликка умид билдирган ҳолда кейинги музокаралар ҳақида келишиб олдилар. Вазирнинг биринчи ўринбосари О.Пекос компания вакилларини сентябр ойида бўлиб ўтадиган “ICT WEEK Uzbekistan” тадбирига таклиф қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter