Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Стартап экотизимини ривожлантириш форуми бўлиб ўтди

Стартап экотизимини ривожлантириш форуми бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 25 феврал куни Рақамли технологиялар вазирлигида "Мамлакатимиз олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда стартап экотизимини ривожлантириш" форуми ташкил этилди.

Форум стартаплар аллеясининг ташкил этилиши билан бошланди. Бу майдонда талабаларнинг турли инновацион ғоялари ва лойиҳалари намойиш этилди.

Талабалар ўз стартаплари, технологик ечимлари ва бизнес ғоялари билан иштирок этиб, инвесторлар ва экспертларнинг тавсияларини олиш имкониятига эга бўлдилар.

Шерзод Шерматов стартапчилар учун ташкил этилган аллеяда ёш стартапчилар билан суҳбатлашди ҳамда стартап экотизимини янада ривожлантириш бўйича тавсиялар берди.

Форум давомида соҳанинг етакчи мутахассислари томонидан стартапларни молиялаштириш, университетларнинг экотизимга қўшаётган ҳиссаси, ҳудудларда стартап-парклари ташкил этиш, халқаро инкубация дастурлари ва бизнес-стартаплар ҳамкорлиги каби мавзуларда тақдимотлар ва муҳокамалар бўлиб ўтди.

Университетлар стартап экотизимига ўз ҳиссасини қўшиш ва талабаларнинг бизнес ғояларини ривожлантириш бўйича тавсиялар олдилар, корпорациялар эса стартаплар билан ҳамкорлик қилиш бўйича янги йўналишларни ўрганишди.

Мазкур форум стартап экотизимини ривожлантириш, университетлар ва бизнес ўртасида мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатиш ҳамда инновацион ғояларни амалиётга татбиқ этиш учун муҳим платформа бўлди.

Бу нафақат университетлар, балки бутун мамлакатнинг инновацион тараққиётига ҳисса қўшадиган муҳим ташаббуслардан бири сифатида эътироф этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг