Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шерзод Шерматов

Ўз оилангиз билан ўз юртингизда яшаб, яхши даромад топмоқчи бўлсангиз, албатта чет тиллари ва ахборот технологияларини ўрганинг!

"2045 йилга қадар барқарор ривожланиш" бўйича бўлиб ўтган Вазирлар давра суҳбатида Ўзбекистоннинг илғор рақамли ташаббуслари эътироф этилди

Шу кунларда Дубай шаҳрида бўлиб ўтаётган World Government Summit доирасида "2045 йилга қадар барқарор ривожланиш" бўйича Вазирлар давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов иштирок этди.

Вазир ўз чиқишида Ўзбекистонда рақамли технологиялар орқали таълим сифатини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида сўз юритди.  

Шунингдек, сунъий интеллектга асосланган янги саноат тармоқларини ривожлантириш, стартаплар ва инновацион тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг аҳамиятини ҳам алоҳида таъкидлади.

Айтиш жоизки, Ўзбекистоннинг илғор рақамли ташаббуслари ва сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлари халқаро экспертлар томонидан эътироф этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг