Шерзод Шерматов Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтаётган World Government Summit халқаро анжумани доирасига ташкил этилган“Tech-Gov Alliance: Building Smarter Futures” сессиясида иштирок этди
![Шерзод Шерматов Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтаётган World Government Summit халқаро анжумани доирасига ташкил этилган“Tech-Gov Alliance: Building Smarter Futures” сессиясида иштирок этди](https://ict.xabar.uz/static/crop/2/9/920__95_2937857861.jpg)
11–13 феврал кунлари Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон ҳукумати саммити халқаро анжуманида Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда.
Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов анжуман доирасида ташкил этилган “Tech-Gov Alliance: Building Smarter Futures” сессиясида нутқ сўзлади.
Ушбу сессияда ҳукумат ва технология соҳасидаги ҳамкорликларнинг ривожланиши таҳлил қилинди. Муҳокамада сунъий интеллект, маълумотлар таҳлили ва булут технологиялари ёрдамида давлат хизматларини ривожлантириш бўйича муваффақиятли тажрибалар кўриб чиқилди.
Панел иштирокчилари ушбу технологияларнинг самарадорлик, шаффофлик ва фуқаролар билан ўзаро алоқани яхшилашдаги ролини муҳокама қилдилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter