2023 йилнинг 11 ойида хизматлар орасида энг юқори ўсиш алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида кузатилди
Президентимиз томонидан соҳамиз учун яратилган шароитлар туфайли 11 ой якунлари бўйича хизматлар орасида энг юқори ўсиш суръати айнан алоқа ва ахборотлаштириш хизматларида кузатилди — 124,3 фоиз.
Эспортни ошириш йўналишида бугунги кунда IT Parkнинг 550 дан ортиқ резиденти экспортёр сифатида рўйхатдан ўтказилган ва йил якунига 300 млн доллардан ортиқ IT/BPO хизматлари экспорти бўлиши кутиляпти, яъни ўтган йилгидан 2 баробардан ортиқ. Бундай экспортёрларнинг баъзилари билан видеолавҳада танишиш мумкин.
Бу каби хизматлар экспорти билан шуғулланадиган компанияларда ишлаш учун эса ёшларимиз чет тилларини ва ахборот технологияларини янада яхшироқ ўзлаштиришлари муҳим. Ёшларимиз интернетда ўзлари мустақил бепул ресурслардан ўрганишда қийналсалар, бу каби қўшимча билим ва кўникмаларни ўрганиш учун IT таълим резидентлари имкониятларидан ҳам фойдаланишлари мумкин.
https://www.education.it-park.uz/
https://uzbekcoders.uz/
https://www.it-istedod.uz/
Манба: t.me
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter