Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шерзод Шерматов

Ўз оилангиз билан ўз юртингизда яшаб, яхши даромад топмоқчи бўлсангиз, албатта чет тиллари ва ахборот технологияларини ўрганинг!

2023 йилда барча ҳудудларда АйТи хизматлари экспорти ўсиб, умумий 344 млн долларга етди

2023 йилда барча ҳудудларда АйТи хизматлари экспорти ўсиб, умумий 344 млн долларга етди

Фото: Рубрика

2023 йилда барча ҳудудларда АйТи хизматлари экспорти ўсиб умумий 344 млн долларга етди.

Давлатимиз Раҳбари томонидан АйТи соҳасига яратилган имкониятлар туфайли барча ҳудудларда IT Park резидентлари ўз экспортларини оширишга эришганларини ушбу жон бошига АйТи хизматлар экспортини ҳудудлар кесимидаги жадвалда кўриш мумкин (ўсиш кўрсатилмаган ҳудудларда ўтган йили экспорт бўлмаган).

Буёғига асосан экспорт учун ҳаракат қилиш кераклигини ва бу каби шароитларнинг давом этишини режа қилган компаниялар 2027 йил якунигача экспортларининг умумий даромаддаги улушини камида 50 фоизга чиқаришлари зарурлигини барча учрашувларда IT Park резидентларига тушунтириб боряпмиз.

Бу йил АйТи экспортини кўпайтириш учун асосан ёшларни кўпроқ чет тиллари ва АйТини ўрганишига қизиқтиришимиз ҳамда чет эллик компанияларни кўпроқ Ўзбекистонга, айниқса, ҳудудларга таклиф этишимиз зарур бўлади.

Манба: t.me

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг