Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

“uPro” 200 нафардан ортиқ ёшларни замонавий касбларга ўқитмоқда

“uPro” 200 нафардан ортиқ ёшларни замонавий касбларга ўқитмоқда

Фото: Digital.uz

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Хоразм вилоятига ташрифи давомида Урганч шаҳридаги “uPro” рақамли таълим ва логистика маркази фаолиятини кўздан кечирди.

Ташриф давомида вазир марказнинг кейинги режалари ва амалга ошираётган лойиҳалари билан танишди.

Марказ 200 нафардан ортиқ ёшларни инглиз тили, логистика ва аутсорсинг соҳасида ўқитмоқда.

Мазкур корхона IT-хизматлар аутсорсинг йўналишида 3 та йўналишда фаолият олиб боради:

  1. Компютер саводхонлиги ва инглиз тилини ўргатиш;
  2. Логистика соҳасидаги назарий ва амалий билимлар бериш;
  3. Логистика соҳасидаги брокерлик ва диспетчерлик хизматлари.

Ташриф давомида ёшларни IT йўналишига жалб қилиш, ушбу соҳада хотин-қизлар улушини ошириш ҳамда зарур шарт-шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилиниб, марказ фаолиятини янада кенгайтириш бўйича таклифлар берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг