Рақамлаштириш вазири “Internet Governance Forum”ида иштирок этди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Саудия Арабистонида бўлиб ўтаётган “Internet Governance Forum”ида қатнашди.
Вазир Форум доирасида ташкил этилган “From Summit of the Future to WSIS+20” ялпи мажлисида нутқ сўзлади ва панел сессиялар ҳамда бошқа қатор муҳокамаларда иштирок этди.
Маълумот учун: Интернетни Бошқариш Форуми (IGF) – БМТ ташаббуси билан 2006 йилда ташкил этилган платформа бўлиб, унда интернетни бошқаришга доир масалалар муҳокама қилинади. Форум интернет фойдаланувчилари, ҳукуматлар, хусусий сектор, фуқаролик жамияти ва академик доира вакиллари ўртасидаги мулоқот учун очиқ майдон вазифасини бажаради.
Мазкур тадбир доирасида бугунги кунда дунё миқёсида ҳукуматларнинг ўзаро ҳамкорлиги, турли хавф-хатарларнинг олдини олиш ҳамда амалдаги халқаро ривожланишга тўсқинлик қилаётган муаммоларни бартараф этиш масалалари кўриб чиқилди.
Шу билан бирга, бугунги кунга келиб технологиялар ва инновациялар туфайли инсонларнинг ҳаёт тарзи кескин ўзгаргани ва келгусида ушбу жараёнлар янада жадаллашиб бориши бўйича турли давлатларнинг сиёсий вакиллари, тадқиқлтчилар ва малакали мутахассислари билан фикр алмашилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter