UNDESA вакиллари билан “UN Public Service Forum 2025” форумига тайёргарлик жараёнлари муҳокама қилинди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти (UNDESA) вакиллари – Элизабет Ниланд ва Девид Ле Блан билан учрашув ўтказди.
Учрашувда жорий йилнинг 23–25 июн кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган “UN Public Service Forum 2025” форумига тайёргарлик жараёнлари муҳокама қилинди.
Музокаралар чоғида форумни ўтказиш тартиби, асосий йўналишлари ҳамда халқаро ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар форумнинг самарали ташкил этилиши учун ташкилотчилик ва иштирокчи мамлакатларнинг иштироки бўйича амалий қадамларни муҳокама қилдилар.
Шунингдек, БМТнинг давлат бошқаруви ва рақамли трансформация бўйича дастурларини Ўзбекистон тажрибаси билан уйғунлаштириш, самарали давлат хизматларини ривожлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Шу билан бирга, учрашувда форум доирасида Ўзбекистоннинг рақамли технологиялар ва давлат хизматлари соҳасидаги ютуқларини намойиш этиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Тадбир доирасида халқаро экспертлар, давлат ва хусусий сектор вакиллари ўртасида тажриба алмашиш ҳамда давлат хизматлари самарадорлигини ошириш бўйича янги ташаббусларни муҳокама қилишга қаратилган сессиялар ўтказилиши режалаштирилгани таъкидланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter